2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган терактнинг ташкилотчиси сифатида айбланган Ҳолид Шайх Муҳаммаднинг мактуби АҚШда кенг оммага маълум қилинди. Хат АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага йўлланиб, унда 15 йил аввалги терактнинг содир бўлишида асосий айблов Вашингтоннинг ўзига қаратилган, деб хабар беради “Qalampir” сайти.
Маълум бўлишича, маҳбус ушбу хатни 2015 йилнинг январида ёзган. Лекин Гуантанамо раҳбарияти йўлланмани манзилга жўнатишдан бош тортган.
Адвокатнинг саъй-ҳаракати билан суд раиси Жеймс Полдан хатни манзилга етказишга рухсат олинганида эса Обама “Оқ уйдан кетиш” арафасида эди. “The Miami Herald” газетаси мактубни адвокатдан олиши учун суд раисининг қарорига кўра яна 30 кун вақт керак бўлди.
18 варақдан иборат мактубнинг тўлиқ матни газетада эълон қилинмаган. Лекин мактубда Обамага нисбатан қўйилган жиддий айбловлар бўлиб, унда: “Ғазода ўлдирилган ака-укаларимиз, сингилларимиз ва болаларимизнинг қони қўлларингизда ҳали қуриб битмаган”, дейилади. Адвокатларнинг айтишича, у 2014 йил Ғазо секторида Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари бошланганида хат ёзишни бошлаган.
Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябрда содир бўлган терактлар натижасида америкаликлар катта талофат кўрган. Кўплаб қурбон бўлганлар ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди