date

Илон Маск 700 миллиарддан ошган илк инсоният рекордини ўрнатди

Илон Маск 700 миллиарддан ошган илк инсоният рекордини ўрнатди

SpaceX асосчиси ва Tesla раҳбари Илон Маск инсоният тарихида бойлиги 700 миллиард доллардан ошган биринчи шахс сифатида янги чўққини забт этди. Бу ҳақда нуфузли Forbes нашри хабар бермоқда. Навбатдаги молиявий рекорд Делавер штати судининг муҳим қарори ортидан расмийлашди.

Гап шундаки, қуйи инстанция суди Иллон Маскка тегишли эмас, деб топган Tesla акциялари бўйича опционлар ҳақидаги қарор бекор қилинди. Натижада мазкур пакет қайтадан Маск активлари сифатида эътироф этилди. Айни пайтда ушбу акциялар қиймати 139 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, шу қарордан сўнг Маскнинг умумий бойлиги 749 миллиард долларга етди. Қизиғи шундаки, бундан бор-йўғи беш кун олдин, 15 декабрь куни у 600 миллиард долларлик чегарани ортда қолдириб, тарихда илк бор бундай натижага эришган инсон сифатида қайд этилган эди.

Бундан аввал, жорий йил октябрь ойида Маск бойлиги 500 миллиард долларга етган биринчи шахс сифатида ҳам тарихга кирган. Бу ўсиш суръатлари унинг активлари қандай тезликда қимматлашаётганини яққол кўрсатади.

Маълумот ўрнида, Илон Маск 2021 йилда Forbesʼнинг дунёдаги энг бой инсонлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, Amazon асосчиси Жеф Безосни ортда қолдирганди. Ўша даврда журнал унинг бойлигини 271,3 миллиард долларга баҳолаганди.

Шундан бери рақамлар босқичма-босқич ўсиб борди: 2021 йил ноябрда — 300 миллиард, 2024 йил декабрида — 400 миллиард доллар. Forbes прогнозларига кўра эса, агар ҳозирги тенденция сақланиб қолса, Илон Маск 2033 йил мартига бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

Қисқача айтганда, Маск фақат технология ва космос соҳасида эмас, балки молиявий тарихда ҳам ўз қоидаларини ёзиб кетмоқда. Бу эса унинг номи ҳали узоқ йиллар давомида глобал кун тартибидан тушмаслигини англатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск 700 миллиарддан ошган илк инсоният рекордини ўрнатди