date
views 8 213

Балиқ тутиш учун Россия чегарасини бузиб ўтган хитойликлар қўлга олинди

Балиқ тутиш учун Россия чегарасини бузиб ўтган хитойликлар қўлга олинди

Россиянинг Приморье ўлкасида чегарачилар Россия чегарасини ноқонуний равишда бузиб ўтган хитойлик эркакларни қўлга олди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Қонунбузарлар февраль ойининг бошида Уссурийскда қўлга олинди. Хитойликлар Россия ҳудудига яхши ҳаёт ва балиқ излаб ўтган.

РФ ҳудудий ФХХнинг берган маълумотига кўра, қонунбузарларга нисбатан “Давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтиш” айби билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчилардан бири терговчининг “Нима учун чегарани ноқонуний равишда бузиб ўтдингиз?” деган саволига “Чунки бу ерда балиқ кўп”, деб жавоб берди. Мазкур “балиқ ови” учун хитойликлар икки йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Балиқ тутиш учун Россия чегарасини бузиб ўтган хитойликлар қўлга олинди