
Қозоғистонда 2016 йилда мамлакатнинг интернет сегментидан террорчилик, диний экстремизм, бешафқатлик, зўравонлик ва ўз жонига қасд қилиш ғоялари тарғиб қилинган 110 мингдан кўпроқ материал ўчириб ташланган. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
"2016 йилда интернет-ресурслар эгалари ва маъмуриятларига 150 мингдан кўпроқ материал борасида 500 га яқин огоҳлантирувчи мактуб йўлланган. Натижада интернет эгалари томонидан террорчилик, диний экстремизм, бешафқатлик, зўравонлик ва ўз жонига қасд қилиш ғоялари тарғиботи аломатлари бўлган 110 мингдан кўпроқ қонунга хилоф материал ўчириб ташланган", деб маълум қилди Абаев вазирлик йиғилишида.
Абаевнинг айтишича, суд органларига 164 та ҳавола ва интернет-ресурс бўйича 17 та даъво аризаси топширилган ва улар бўйича тегишли қарорлар чиқарилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг