date

Браун университетидаги отишмада гумонланувчи шахс жасади ёриб кўрилди

Браун университетидаги отишмада гумонланувчи шахс жасади ёриб кўрилди

АҚШдаги Браун университети ҳудудида содир бўлган қонли отишма иши бўйича янги маълумотлар эълон қилинди. Ушбу воқеада икки нафар талаба, жумладан, Ўзбекистон фуқароси МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳаётдан кўз юмган эди.

The Guardian нашрининг ёзишича, асосий гумонланувчи ҳисобланган 48 ёшли Португалия фуқароси Клаудио Мануэл Невес Валентенинг жасади суд-тиббий экспертиза орқали текширилган. Хулосага кўра, у 18 декабрь куни топилишидан тахминан икки кун олдин ўз жонига қасд қилган.

Расмийлар маълум қилишича, отишма 13 декабрь куни университетнинг муҳандислик биносида юз берган. Ҳодиса оқибатида икки талаба ҳалок бўлган, яна тўққиз киши турли даражада тан жароҳати олган. Шу билан бирга, тергов доирасида Невес Валентенинг 16 декабрь куни уйида отиб ўлдирилган MIT профессори Нуно Лурейру билан эҳтимолий боғлиқлиги ҳам ўрганилмоқда.

Терговчиларнинг аниқлашича, Невес Валенте аввал Браун университетида докторант сифатида таҳсил олган. Ҳозирча ҳодисаларнинг аниқ мотивлари расман очиқланмаган. Тергов ишлари давом этмоқда, расмийлар барча ҳолатлар батафсил ўрганилаётганини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Браун университетидаги отишмада гумонланувчи шахс жасади ёриб кўрилди