date
views 9 091

Рамзан Кадиров Грознийга ҳужум қилган жангарилар Доку Умаров гуруҳидан деб ҳисобламоқда

Рамзан Кадиров Грознийга ҳужум қилган жангарилар Доку Умаров гуруҳидан деб ҳисобламоқда

Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Кадиров Грознийда полициячиларга ҳужум қилганлар чечен террорчиларининг муқаддам ўлдирилган раҳбари Доку Умаровнинг акасига тегишли одамлар эканини тасдиқловчи маълумотга эгалигини билдирди, деб ёзади «Kun.uz».

Қодировнинг айтишича, ҳукумат жангариларнинг республика пойтахтида теракт содир этиш режасидан бохабар бўлган, бироқ аниқ санани билмаган. “Бизда Доку Умаровнинг акасидан қолган видеоёзув бор. Улар ўзларида борини йиғиб, бу йигитларни Грозний шаҳрига тўполон кўтариш учун жўнатишган. Биз уларни 12-декабрда (Республика Конституцияси куни) тўполон кўтаради деб ўйлагандик, улар эса эртароқ келишди”, — деди Қодиров “Россия 24” телеканали эфирида.

4 декабрда Грознийда ўтказилган махсус операция давомида республика полициясининг ўн нафар ходими ҳалок бўлди, яна 28 нафари яраланди. Яна бир фуқаронинг ҳам ўлгани маълум бўлди
Эслатиб ўтамиз, Доку Умаров — Абу Усмон 2013 йилнинг сўнгига қадар Шимолий Кавказдаги террорчилар тўданинг бошлиқларидан бири бўлган. Биринчи ва иккинчи чечен кампаниялари даврида сепаратчилар томонида жанговар ҳаракатларда фаол қатнашган. У бир нечта террорчилик ҳаракатлари, жумладан, 2010 йил Москва метрополитенида ва 2011 йилда Домодедовода амалга оширилган терактларга жавобгар эканлигини тан олган. 2010 йил июнда АҚШ Умаровни халқаро террорчилар рўйхатига киритган. 2014 йил баҳорда террорчининг ўлдирилгани расман тасдиқланган эди.

Фото: Саид Царнаев / РИА Новости
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Кадиров Грознийга ҳужум қилган жангарилар Доку Умаров гуруҳидан деб ҳисобламоқда