Россияда илк ҳалол сайёҳлик йўналиши Бошқирдистонда ташкил этилади. Бу ҳақда республика Тадбиркорлик ва сайёҳлик бўйича давлат қўмитаси раис ўринбосари Роман Шайхутдинов маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.
12 кунлик тур республиканинг Уфа, Чишмин, Давлекан, Бурзян ва Учали туманларидаги ислом ва православ маданияти объектларига ташриф буюришни ўз ичига олади. «Ислом динига эътиқод қилувчи сайёҳ учун бу йўналиш жуда қулай бўлади. Улар учун йўналишда барча шароитлар яратилган», — деб таъкидлайди Шайхутдинов.
У сайёҳлик йўналишининг 30 фоизи мусулмонларга, яна 30 фоизи православларга бағишланганлиги, дастурнинг қолган қисмидан табиатда ҳордиқ чиқариш жой олганлигини таъкидлади.
Бошқирдистон Давлат қўмитаси раис ўринбосарининг сўзларига қараганда, лойиҳа Яқин шарқлик сайёҳлар учун мўлжалланган. Унинг фикрича, бу йўналишга талаб етарлича юқори бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди