Тошкентда мураккаб операция орқали ажратилган сиам эгизаклари бир ёшга тўлди

2025 йил октябрь ойида Тошкентда ноёб жарроҳлик амалиёти орқали бир-биридан ажратилган сиам эгизаклари бир ёшдан ошди. Муддатидан анча олдин ва жуда кичик вазнда дунёга келган чақалоқларни ажратиш операцияси ўзбекистонлик шифокорлар томонидан муваффақиятли амалга оширилган эди.
Мураккаб жарроҳлик амалиётига Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия маркази раҳбари, профессор Бахтиёр Эргашев бошчилик қилган.
Чақалоқлар туғилганидан атиги 9 соат ўтиб операция столига ётқизилган. Беш соат давом этган амалиёт натижасида сиам эгизаклари бир-биридан ажратилган.
Ушбу жарроҳлик амалиёти ўзининг мураккаблиги ва шошилинч тарзда бажарилгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Маълумотларга кўра, у жаҳон тиббиётида сўнгги 25 йил ичида амалга оширилган энг шошилинч амалиётлардан бири сифатида қайд этилган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…