11:05 / 11.02.2017
11 120

Олтой ўлкасида онаси қаттиқ совуқда қолдириб кетган болани ит қутқариб қолди

Олтой ўлкасида онаси қаттиқ совуқда қолдириб кетган болани ит қутқариб қолди

Россиянинг Олтой ўлкасида қаҳратон совуқда қолдириб кетилган икки ёшли боланинг ҳаётини ит сақлаб қолди, деб ёзади «Дарё».

Январь ойида маҳаллий фуқаро ўғлини иситилмайдиган верандада озуқа ва кийимсиз ҳолда қолдириб, уйидан кетган. Болакай уни ўз танаси билан иситган ит туфайлигина тирик қолган.

Музлаб қолаётган болани бегона одам тасодифан кўриб қолган. Айни пайтда шифокорлар тана ҳарорати тушиб кетган болага ёрдам кўрсатмоқда. У совуқда қанча вақт қолиб кетгани номаълум.

Она боласини топиб олганларидан кейин тўрт кун ўтиб, уйга қайтиб келди. Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, уни оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласи кўтарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олтой ўлкасида онаси қаттиқ совуқда қолдириб кетган болани ит қутқариб қолди