
Афғонистоннинг Ҳилмонд вилоятида худкуш-террорчи томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 11 инсон ҳалок бўлди, 21 нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда Кун хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, портлаш Лашкаргоҳ шаҳрида маҳаллий вақт билан 14.00да (Тошкент вақти билан 14.30) юз берган. Худкуш-террорчи махсус хизмат қўриқчилар отряди ёнида портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани портлатган.
Гувоҳлардан бирининг хабар беришича, махсус хизмат машиналарига ҳам зарар етган.
Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар