АҚШда россиялик хакерликда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар қилди Спутник нашри.
"Келиб чиқиши россиялик бўлган, айни вақтда АҚШ фуқаролигига эга Александр Твердохлебов америкаликларнинг банк ҳисоб рақамларига хакерлик ҳужумларини уюштирганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда суд ҳужжатлари далолат беради", — дейилган хабарда.
Нашрга кўра, Твердохлебов 1 феврал куни Лос-Анжелесдаги Виргиния штати, Александрия шаҳар суди томонидан илгари сурилган айбловлар асосида қўлга олинган. Айблов версияси бўйича Твердохлебов минглаб америкаликларнинг ҳисоб рақамидан пулларни ўмарган.
Суд ҳужжатларига мувофиқ, Твердохлебовни ҳибсга олиш учун ордер 19 январ куни берилган.
"Айбланувчи камида 2008 йилдан буён халқаро кибержиноятчилик фаолиятига жалб қилинган ва ҳозирга қадар бу иш билан шуғулланган. У рус тилида сўзлашувчи олий тоифали хакерлик форумлари аъзоси", — дейилган айбловда. Айблов версиясига кўра Твердохлебов ушбу форумларда "бир нечта ноқонуний схемалар, жумладан, ўғирланган кредит карточкалари ва улар ҳақида маълумотлар, ноқонуний пул айланмасини реклама қилган".
Твердохлебовга қўйилаётган айбловлар унинг интернет-чатларига асосланган ва ҳозирча пул қай тарзда ўмарилгани ҳақида батафсил маълумот берилгани йўқ.
Daily Beast нашрининг ёзишича, Твердохлебов АҚШга Россиядан келган ва 2009 йилда америкалик аёлга уйланиб, АҚШ фуқаролигини олган. Айни вақтда эр-хотин ажрашишган. Шу билан бирга эркак суд ҳужжатларида "Россия фуқароси" сифатида кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди