date
views 11 142

Дональд Трамп Эрон президентига «эҳтиёт бўлиш»ни маслаҳат берди

Дональд Трамп Эрон президентига «эҳтиёт бўлиш»ни маслаҳат берди

АҚШ президенти Дональд Трамп эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳонийга "эҳтиёт бўлиш"ни маслаҳат берди, деб ёзди Кун.уз нашри.

Дональд Трамп Оқ уй матбуот гуруҳи журналистининг Эрон президенти фикрига доир саволига шундай жавоб берган.

"У яхшиси эҳтиёт бўлгани маъқул", — деган Трамп. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний "Эронга таҳдид қилган ҳар қандай давлат афсус қилади", - дея баёнот берган эди.

АҚШ ва Эрон давлатлари ўртасидаги муносабатлар Оқ уйга Дональд Трамп келганидан сўнг бирмунча кескинлашди. АҚШ раҳбари, хусусан, Эронга Барак Обамадек меҳрибон бўла олмаслигини айтганди. Америка етакчиси, шунингдек, 2015 йилда эришилган Эрон ядро келишувига танқидий ёндашади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп Эрон президентига «эҳтиёт бўлиш»ни маслаҳат берди