Бағдоддаги норозилик намойишларида етти киши ҳалок бўлди
Бағдодда мамлакат сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва коррупцияни тўхтатиш талаби билан давом этаётган норозилик намойишлари вақтида етти киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Намойиш полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган ва тартиб посбонлари намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлган.

«Етти киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафари — хавфсизлик кучлари ходимлари, қолган беш киши — намойишчилардан», — дея аниқлик киритди полиция полковниги.

Ал-Арабия ахборотига кўра, жабрланувчиларнинг сони 300 дан ошиб кетган.
Хабар беришларича, намойишчиларнинг аксарияти нуфузли шиа имоми Муқтада ас-Садрнинг тарафдорларидир. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг