date
views 9 431

Саудия Арабистонига қўниш чоғида бортида 365 йўловчи бўлган самолёт аланга олди

Саудия Арабистонига қўниш чоғида бортида 365 йўловчи бўлган самолёт аланга олди

Саудия Арабистонига қўниш чоғида бортида 365 йўловчи бўлган Iraqi Airways авиакомпанияси самолёти аланга олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Йўловчиларнинг барчаси тезкорлик билан эвакуация қилинди, қурбонлар бўлишига йўл қўйилмади.

Ҳодиса Жидда шаҳри яқинида рўй берди. Ҳаво кемаси шассиси ёниб кетгани билдирилмоқда.

Шундай ҳодиса куни кеча Нью-Йоркдаги Кеннеди номли аэропорт учиш-қўниш майдонида ҳам содир бўлди. Парвоздан олдин Argentina Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг двигатели ёниб кетди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонига қўниш чоғида бортида 365 йўловчи бўлган самолёт аланга олди