НАТО Россияни ўз назоратидаги ОАВ орқали сохта ахборотлар тарқатиб, эскалация кампанияси олиб боришда айблади. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.
«НАТО Россия пропагандаси сезиларли даражада ўсганини қайд этди. Бу 2014 йилда Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши ортидан рўй берди», — деган Лунгеску хоним.
Унинг сўзларига кўра, НАТО ва Европанинг расмий шахслари Россия телевидениеси ва интернет сайтлари орқали сохта хабарлар кенг кўламда тарқатиилиши туфайли азият чекишмоқда ҳамда хавотирланишмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, бундай иш билан Sputnik ва RT нашрлари шуғулланмоқда. Лунгеску хонимнинг сўзларига кўра февраль ойида ҳам Life портали дезинформацияга (ёлғон хабар тарқатиш) қўл урди. Ўшанда НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг ўзини Украина президенти Петро Порошенко сифатида кўрсатган пранкерлар Лексус ва Вован билан гаплашгани ҳақида хабар берилганди.
«Бундай мулоқот ҳеч қачон бўлмаган, бу дезинформацияга яққол мисол», — деган НАТО вакили.
Кремль, Россия ҳукумати, Sputnik, RT ва Life нашрлари Лунгескунинг бу айбловларига муносабат билдиришмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди