
2016 йил сентябрь ойида Тесс Ньюалл ўзининг тўй либосини Эдинбургдаги кимёвий тозалаш идорасига топширди. Бироқ тез орада аёл ушбу муассаса ёпилгани ва энди кўйлакни қайтариб ололмаслигидан хабар топди.
Тесс Ньюалл ўзининг Facebook’даги саҳифасида бу шунчаки либос эмас, ҳақиқий оилавий ёдгорлик эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кўйлакни илк бор 1870 йил Тесснинг бувисининг онаси кийган. Шу тариқа, либос Тессга мерос қолган.

Тесс кўйлакни сотишлари эҳтимоли борлигини айтиб, Facebook фойдаланувчиларидан уни топиш учун ёрдам беришларини сўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг