Россиялик олим, Лобачёв номидаги Нижегородск университети ҳамда Италиядаги Калабрия университети профессори Ярослав Сергеев Эрон ислом республикаси Илм-фан, тадқиқот ва технологиялар вазирлиги томонидан ташкил этилган халқаро «Ал-Хоразмий» мукофотига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Мукофот билан тақдирлаш маросими 13 февраль куни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний иштирокида бўлиб ўтади.
Мазкур мукофотни тез-тез «Эроннинг Нобели» деб аташади. У фаннинг қатор соҳаларида эришилган илмий муваффақиятлар учун тақдим этилади.
Ярослав Сергеев, россиялик олим
Ярослав Сергеев, россиялик олим
2000 йилдан бери ўз фаолиятини асосан Италияда олиб бораётган олимнинг «чексиз компьютерлар» ишланмаси ҳамда глобал оптималлаштириш борасидаги тадқиқотлари нуфузли илмий жамият томонидан тан олинган.
Физика ва математика фанлари доктори саналган Сергеев ушбу соҳаларнинг етакчи мутахассиси бўлиб, Глобал оптималлаштириш халқаро жамиятининг вице-президенти ҳисобланади.
Бундан аввал, 2010 йил олим Италияда математика бўйича халқаро Пифагор мукофотига муносиб топилган. Шунингдек, у 2008 ва 2010 йилларда АҚШдаги халқаро конгресслар мукофотлари, Туркиянинг Измир ва Италиянинг Турин университетлари мукофотларига сазовор бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди