Ҳамбург аэропортида 50 киши газдан заҳарланди

Ҳамбург аэропортида 50 киши газдан заҳарланди
Ҳамбург аэропортида 50 киши газдан заҳарланди

Германиянинг Ҳамбург шаҳри аэропортида фавқулодд ҳолат рўй бериб, камида 50 киши номаълум газдан заҳарланди ва эвакуация қилинди. Хавфсизлик хизмати ходимлари маълум қилишича, газ совутиш тизимидан сизиб чиққан, деб ёзади Кун нашри.

Аэропорт ҳудудидаги бир қанча кишилар нафас олишда қийналаётганидан шикоят қилган ва нохуш исни сезаётганини билдирган.

Айни вақтда ҳудудга тез тиббий ёрдам хизмати вакиллари етиб келишган ва жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Барча терминаллардаги одамлар олиб чиқилиб, аэропорт вақтинчаликка ёпилган. Ҳудудда ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари ишламоқда, мутахассислар номаълум газ таркибини ўрганишмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар