20:46 / 14.02.2017
8 275

Америкалик олимлар 117 янги экзосайёра топишга муваффақ бўлишди

Америкалик олимлар 117 янги экзосайёра топишга муваффақ бўлишди

Калифорния университети (Санта-Круз) олимлари аввал фанга маълум бўлмаган тахминан 117 янги экзосайёрани топишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида уларнинг The Astronomical Journal журналида чоп этилган ҳисоботида маълум қилинди.

Унда сўнгги 20 йил давомида Ҳавайидаги (АҚШ) Кека расадхонасида HIRES телескопи орқали олинган маълумотлар таҳлил қилинган. У сайёраларнинг ўз юлдузлари атрофида айланишлари натижасида юзага келган гравитацион ўзгаришларни қайд этишга қодир. Телескоп орқали қабул қилинган космик сигналларни ўрганган ва таққослаган америкалик тадқиқотчилар деярли 60 эҳтимолий янги экзосайёрани топишга муваффақ бўлишди. Улар томонидан муайян даражадаги ишонч билан яна 50 та шундай космик жисмларнинг мавжудлиги аниқланди, лекин бу маълумотлар қўшимча текширувларни талаб қилади.

Калифорния университети олимлари бу кашфиётдан кейин уларнинг бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари ҳисоботда тақдим этилган маълумотларни текширишга киришишлари ва ҳозирча фақат назарий жиҳатдан аниқланган космик жисмларнинг ҳақиқатда мавжудлигини исботлашда ёрдам беришларига умид қилишмоқда.

Бугунги кунга қадар 3563 экзосайёранинг мавжудлиги тасдиқланган. Уларнинг учдан икки қисми NASA'нинг "Кеплер" телескопи ёрдамида аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик олимлар 117 янги экзосайёра топишга муваффақ бўлишди