Учинчи муддатга қайта сайланган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат байроғи куни муносабати билан 828 маҳбусни афв этди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.
Президент афв этиш ҳақидаги фармонни ҳукумат ва Давлат хавфсизлик кенгашининг президентлик сайловларига бағишланган қўшма мажлисида имзолади. Туркманистонда давлат байроғи куни 19 февралда нишонланади.
Фармон афв этилган одамларни асосий ҳамда қўшимча жазодан уларга маълум ҳудудда яшаш мажбуриятини юклаш билан озод этади.
Президент ҳуқуқ-тартибот муассасалари раҳбарларига афв этилганлар байрамни ўз яқинлари даврасида ўтказишлари учун уларнинг ўз вақтида уйларига етиб боришларини таъминлашга кўрсатма берди. Туркманистон президенти шунингдек маҳаллий ҳокимият органларига афв этилганларга иш топишда кўмак кўрсатишни топширди.
Туркманистонда афв этиш акциялари давлат байрамлари муносабати билан бир йилда бир неча маротаба ўтказилади. Бундан аввалги амнистия ўтган йил декабрида Бетарафлик куни муносабати билан ўтказилган ва унга кўра 561 нафар маҳбус озодликка чиқарилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди