Бугун, 16 февраль куни Жанубий Қозоғистон вилоятида исиқомат қилувчи оила Чингизхоннинг қабрини топиб олгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Nur.kz”га таяниб “Qalampir.uz” хабар қилмоқда.
Сман Отеген ва унинг рафиқаси Гулжанар Олтинбек Қозоғистон хукуматига Чингизхоннинг қаерга дафн этилганини билишлари ҳақида айтишди. Айни вақтда улар қабрни очиш учун мамлакат президентининг қазилма ишларига рухсат беришини кутишмоқда.
Улар берган маълумотларга кўра, оила Темирлан овулидан Олма-отага келган. 2014 йил Гулжанар ғаройиб туш кўрган. Тушида аёлнинг Манас исмли бобоси уни бир киши билан таништириш истагида эканини, бироқ бунинг учун у мол сўйиб қурбонлик қилиши кераклигини айтган. Орадан бироз вақт ўтиб, аёл Манас айтган инсонни кўради ва у Чингизхон эканини англайди.
Гулжанарнинг тушида Чингизхон ўзининг дафн этилган жойини кўрсатади. Ушбу жой Арис шаҳри жанубида, Лесхоз қишлоғидан узоқ бўлмаган жойда жойлашган. Бунгача у ерда машҳур Майки-бий исмли шахснинг дафн этилгани ҳақида маълумот бор эди, холос. 2016 йилнинг апрель ойида эр ва хотин ўша жойга бориб, қазилма ишларини бошлашади.
Қазилма ишлари бир неча бор турли сабаблар бўйича тўхтаб қолган. Ҳозир эса қабрга 30 сантиметр қолганида, қазилма ишларини давом эттириш учун ҳукуматнинг рухсати керак.
Гулжанар тушида қабрни охиригача қазиб олиш учун Қозоғистон президентининг рухсатини олиш лозимлигини ҳам айтган.
Аёл туши ҳақида ҳикоя қилиб берар экан, Чингизхоннинг унга “Мен мана шу ерда ётибман. Мени ер юзига олиб чиқинг. Мен мўғул эмасман, мен қият авлодига мансуб қозоқман. Менинг ота-онам қозоқ. Рафиқам эса қонират алодидан”, деганини айтган.
Гулжанар Олтинбекнинг ғайриоддий маълумотидан сўнг, ОАВ вакиллари улар айтган ҳудудга боришди. Уларнинг айтишича, қабр қидирилаётган жой ярим ўралган ҳолатда. Эр-хотин 12 метрли чуқурни қазишган. Пастга тушилганда эса шифобаҳш сув оқаётган чашмага дуч келишган.
Чуқурчадан кичик туннелга ўтилади. У ерда “Х16” ёзуви, бироз нарироқда эса “2017” ёзуви бор.
Сманнинг айтишича, Амир Темурнинг қабри рухсатсиз очилгани учун иккинчи жаҳон уруши бошланиб кетган .
“Бу сафар бундай кўнгилсизликлар бўлмайди, чунки буюк Чингизхоннинг ўзи Элбошидан рухсат олишни сўраяпти. Президент яқин кунларда келиши керак. Келажакда бу жойларда меҳмонхоналар, музей ва кафелар қурилади. Ҳозиргача одамларга номаълум бўлган бу ҳудуд машҳур бўлиб кетади”, дейди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди