date

Россия ҳаво зарбаси Харьков марказига қаратилди

Россия ҳаво зарбаси Харьков марказига қаратилди

Жума куни Россия қўшинлари Украинадаги Харьков шаҳри марказига ҳаводан ҳужум уюштирди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида камида 12 нафар инсон турли даражада тан жароҳати олган.

Бу ҳақда Харьков шаҳри мери Игорь Терехов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳаво зарбаси шаҳарнинг Киевский туманида жойлашган кўп қаватли турар жой биносига тўғри келган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳаво ҳужуми натижасида атроф-муҳит ва инфратузилмага катта миқдорда зарар етган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари ва тегишли идоралар иш олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳаво зарбаси Харьков марказига қаратилди