
Мозамбикнинг шарқий қирғоқларига чоршанба куни “Динео” тропик бўрони ёпирилди. Бунинг оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Кун нашри.
Тўфон мамлакат пойтахти Мапуту шаҳридан 500 километр шимолда жойлашган Иньямбане вилоятида истиқомат қилувчи тахминан 130 минг кишининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган, деб хабар берди Рейтер агентлиги. Қарийб 20 минг уй тинимсиз ёмғир ва кучли шамол туфайли вайрон бўлган.
Ҳукуматнинг хабар беришича, ЖАР билан чегарадош бўлган Газа вилоятидаги вазият бир қадар яхшироқ. Бироқ бу туманда сув тошқинлари юзага келиш хавфи бор, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар