АҚШнинг "Венесуэла операцияси"да 40дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

АҚШнинг "Венесуэла операцияси"да 40дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 3 январга ўтар кечаси АҚШнинг Венесуеладаги ҳарбий амалиёти оқибатида тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида камида 40 киши ҳалок бўлди.
  • Амалиётда 150 дан ортиқ ҳарбий самолёт қатнашиб, киберҳужум ва Каракасдаги радиолокасия қурилмалари ҳамда радиоузатиш минораларига зарбалар амалга оширилди.
  • Венесуела президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес “Делта Форс” махсус гуруҳи томонидан қўлга олинди.

3 январга ўтар кечаси, АҚШ томонидан Венесуэлада ўтказилган ҳарбий амалиёт оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, улар орасида тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Бу ҳақда The New York Times нашри, маҳаллий юқори мартабали манбага асосланиб хабар тарқатди.

Амалиётда 150 дан ортиқ ҳарбий самолётлар, шу жумладан, қирувчи ва бомбардимончи самолётлар ишга солинган. Улар АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг кемаларидан ва бошқа турли ҳарбий базалардан ҳавога кўтарилган. Ҳужум аввалида киберҳужум амалга оширилиб, бу Каракаснинг катта қисмида электр таъминотининг узилишига сабаб бўлди. Бу ҳолат, АҚШнинг ҳарбий самолётларига шаҳарга сездирмай яқинлашиш имконини берган.

АҚШ авиацияси Каракас бўйлаб давомли зарбалар йўллади, асосан радиолокация қурилмалари ва радиоузатиш минораларига зарба берилди. Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес махсус элита гуруҳи “Делта Форс” томонидан қўлга олинган. Ушбу махсус амалиётда, Мадуро қароргоҳининг Кентуккидаги нусхасида репетиция қилинган. Венесуэла президентининг сўнгги бир неча ойдаги ҳаракатлари ҳақида маълумотларни Марказий разведка бошқармасининг Каракасдаги агентлари тўплаган.

Шунингдек, АҚШ бир неча ой давомида Кариб денгизи ҳавзасида денгиз кампаниясини олиб бориб, ўнлаб кемаларга ҳужум қилди. Трамп маъмурияти бу кемалардаги венесуэлаликларни АҚШга гиёҳванд моддалар ташиганлиги ҳақида маълумот берди. Бу ҳужумлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, камида 115 киши ҳалок бўлган.

Бу амалиётлар Венесуэла ва АҚШ ўртасидаги кескин дипломатик зиддиятларни янада кучайтиргани, халқаро сиёсатидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар