20:53 / 17.02.2017
5 827

Испания қиролининг куёви фирибгар деб топилди

Испания қиролининг куёви фирибгар деб топилди

Испания қиролининг синглиси инфанта Кристина ҳийла-найрангларга доир жиноий иш бўйича молиявий фирибгарликларда айбсиз топилди. Аммо, унинг эри Иньяки Урдангарин 6 йил-у 3 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Пальма-де-Майорка шаҳрининг суди шундай қарор чиқарган. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб Кун.уз хабар қилмоқда.

"Суд Кристина де Бурбонни уни гумон қилишган жиноятлардан оқлади", - дейилади суд баёнотида. Бунда малика 265 минг евро миқдорида жарима тўлаши керак, чунки у турмуш ўртоғи содир этган жиноятлардан молиявий фойда кўрган.

Ўз навбатида, Урдангарин хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик, юқори доиралардаги алоқаларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ва давлат хазинасига нисбатан жиноятларда айбдор деб топилган. У 6 йил 3 ойлик қамоқ жазосидан ташқари, 7 йил 1 ойга қисман дисквалификация қилинади ва 512 минг евро жарима тўлайди. Аммо, бу суднинг якуний қарори эмас, айбланувчи уни қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.

Мазкур иш бўйича эшитувлар 2016 йил 11 январида бошланган ва 22 июнда якунланган эди. Жиноий ишга 17 киши жалб этилди. Испания қироллик оиласи аъзоси биринчи маротаба суднинг айблов курсисида ўтирди.

Прокуратурага кўра, Урдангарин ва унинг собиқ ҳамкори Диего Торрес раҳбарлик қилган "Ноос Институти" жамоат ташкилоти Балеар ороллари ва Валенсия бюджетларидан йирик маблағларни ўзлаштиришда яшириниш манбаи бўлиб хизмат қилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, институт турли спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича маҳаллий ҳокимият учун қийматни ҳаддан ортиқ кўтариб юборган ва олинган маблағларни турли тижорат фирмаларига ўтказган. Шу билан 6 млн евродан ортиқ маблағ ўзлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испания қиролининг куёви фирибгар деб топилди