Россиянинг Новосибирск вилоятидаги Калинин туманида фожиа юз берди, деб хабар қилди “Даракчи” нашри.
Ҳовлилардан бирида ўқ отар қуролдан аёлга қарата ўқ узган“Жип” ҳайдовчисини кўчадаги кузатув камераси суратга олди. Кадрда машинадан тушган эркак аёлга қарата ўқ узгани, аёл йиқилиш жараёнида боши билан бошқа машинага урилгани акс этган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари аёлнинг ҳаётини қутқариб қололмадилар.
“2017 йилнинг 15 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идорасига Богдан Хмельницкий кўчасидаги уйлардан бирининг ҳовлисидан оёғи ва қорнидан яраланган 37 ёшли аёл топилгани тўғрисида хабар берилди”, деб маълумот берди Россия федерацияси ҳудудий тергов қўмитаси.
Мазкур жиноятни шу туманда яшовчи, аёлга қўшни турувчи 51 ёшли эркак амалга оширган. У жиноятни содир этган пайтда маст бўлган. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди