
Ижтимоий тармоқларда Австралияда тез юрар поездлардан бири тасодифан рельс устига чиқиб қолган мотоциклчини босиб кетишига бир баҳя қолгани акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Воқеа Баллан шаҳри яқинида юз берди. Темирйўл ёқасида турган мотоциклчи рельс устига чиқиб қолган, унинг мотоцикли темир йўл кўтармасига қисилиб қолган. У мотоциклни чиқаришга уринганига қарамай, фойдаси бўлмаган. Поезд машинисти Колин Шарпнинг айтишича, тез юрар йўловчи поезди соатига 160 километр тезликда ҳаракат қилган.
Видеода мотоциклчини огоҳлантириш учун поезднинг гудок берганини эшитиш мумкин. Шарп мазкур видеони барча қонунбузарларга ибрат учун ижтимоий тармоқларга жойлаштирганлигини, мотоциклчи ўтмоқчи бўлган жойдан 50 метр нарида ўтиш жойи борлигини маълум қилди.
[media=https://youtu.be/hDe-uSrKnC8] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар