
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Намга ҳужум қилинишига ойдинлик киритувчи видеолавҳа интернет тармоғида пайдо бўлди, деб ёзади Kun.uz.
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур аэропортида содир бўлган воқеа тасвирларида кўриш мумкинки, оқ кўйлак ва жинси кийган қиз Ким Чен Намга ҳужум қилиб, уни тутиб туради, бу орада бошқа бир қиз заҳарли моддани унинг юзига сепади.
Шундан сўнг, Ким Чен Нам аэропорт қўриқлаш хизмати ходимларига мурожаат қилади. Уни хавфсизлик хизмати пунктига олиб боришади, Ким Чен Нам у ерда ҳушини йўқотади.
Аввалроқ, Жанубий Корея Ким Чен Намга суиқасдда КХДРнинг қўли борлиги ҳақида баёнот берган эди.
[media=https://youtu.be/rWRT85_u59U] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар