Сингапурда Ўзбекистон ва «Ўзбекистон ҳаво йўлари» Миллий авиакомпанияси ҳақидаги махсус веб-саҳифа (www.flyuzbek.com) ишга туширилди, деб ёзади Vodiymedia.uz сайти.
Интернет-манбада Ўзбекистон, унинг маданияти, тарихи, анъаналари, меъморчилиги, табиати, миллий таомлари ҳамда шаҳарлари ва минтақалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган, деб ёзади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳар бир бўлим Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини акс эттирувчи ёрқин фотосуратлар билан бойитилган.
Портал орқали «Ўзбекистон ҳаво йўлари» МАК самолётларининг учиш харитаси, авиачипталарни сотиб олишда таклиф қилинадиган қулайликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш, шунингдек МАКнинг Сингапурдаги бош агенти «Aeroworld Aviation»га Сингапур, Малайзия ва Индонезия ҳудудларида зарур ёрдам олиш учун мурожаат қилиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди