Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубейр маълум қилдики, Эрон ўз ҳаракатлари ва принципларини ўзгартириши керак.
«Қандай қилиб бизни йўқ қилишни истайдиганлар билан ишлашимиз мумкин? Эрон ўз ҳаракатлари ва принципларини ўзгартирмас экан, бундай давлат билан ишлашимиз жуда қийин бўлади», — дея вазирнинг сўзларини келтирган Kun.uz.
Мюнхен конференциясидаги чиқиши вақтида у Эрон — Яқин Шарқ ҳудудида ИШИДнинг ҳам, «Ал-Қоида»нинг ҳам ҳужумига учрамай келаётган давлат эканига эътибор қаратган.
Вазир расмий Теҳронни Сурия президенти Башар Асадни ва Ямандаги ҳусийчиларни қўллаб-қувватлашда айблаган. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият Эроннинг ҳаракатларини тўхтатиш чораларини кўрмоғи лозим.
Бундан олдинроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида Эроннинг ядровий дастури тинчликпарварликка асосланганини таъкидлагани ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди