Дубайда 63 ёшли аёл соғлом қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда GulfNews нашрига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Бола якшанба куни эрталаб туғилган бўлиб, унинг вазни 2,25 килограммни ташкил қилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, аёл ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида шифохонага жойлаштирилган. Унга Ҳиндистонда ЭКУ амалиёти ўтказилган. Ҳомиладорлик даврида аёлнинг соғлиғида кўплаб муаммолар юзага келган.
Чақалоқнинг ота-онаси (ота - 61 ёшда, она 63 ёшда) ўз исми шарифини ошкор қилишни исташмади. Шунга қарамай, аёл улар қиз фарзандли бўлганидан жуда хурсанд эканликларини яширмади.
Шифохонадан олинган маълумотларга кўра, аёлнинг аввалги оиласидан икки нафар катта ёшли фарзанди бор.
Ҳозирда бола интенсив терапия бўлимига ўтказилган, унинг аҳволи ижобий баҳоланмоқда. Онанинг аҳволи ҳам жуда яхши бўлиб, уларнинг яқин кунларда оиласи бағрига қайтиши мумкинлиги маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди