Айни дамда Германия ҳукуматида болалар учун ишлаб чиқариладиган ақлли қўғирчоқларга қарши нафрат пайдо бўлган. Ҳукумат бундай қўғирчоқлар жосус, деган тўхтамга келмоқда.
Ақлли қўғирчоқларнинг аксарияти интернет ёрдамида ишлайди. Улар орасида ота-она учун болани масофадан кузатиш имконини берувчилари ҳам бор.
Ана шундай ўйинчоқлари орасида энг ақлли қўғирчоқлардан бири Кайла саналади. Кайлани ишлаб чиқарган мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу қўғирчоқ нафақат бола билан суҳбатлашиши, балки кичкинтойни қизиртирган саволларга интернет орқали жавоб топиб бериши ҳам мумкин экан. Бу ҳақда “Euronews”га таяниб “Qalampir.uz” хабар қилмоқда.
Германия Федерал агентлиги вакиллари Кайла қўғирчоғининг ишлаш технологияси ҳакерларга уни бузиб кириш ҳамда боланинг, унинг ёнида бўлган катталарнинг ҳаракатларини назорат қилиш имконини бериши мумкинлигини айтишмоқда.
Аммо хавф бу билан тугамайди. Назорат билан бирга қўғирчоқ болага турли мавзуларда “ўзига керакли бўлган” маслаҳат ва буйруқларни бериши, оиласи ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Кайланинг технологиясида қонунга хилоф бўлган қурилма бор. Ҳакерлар айнан шу қурилма асосида ғаразли мақсадларини амалга оширишлари мумкин.
Шу сабабли, Германия ҳукумати фарзандига шундай қўғирчоқларни олиб берган ота-оналарни Кайлани йўқ қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришмоқда.
Бундан аввал, HelloKitty бренди ишлаб чиқарган ақлли қўғирчоқлар ҳақида шундай маълумот тарқалганди. HelloKitty ҳам онлайн-интернет хизмати асосида ишлайди.
Яна, Гонконгнинг VTech Holdings фирмаси ишлаб чиқарувчи электрон қўғирчоқлар ҳам киберҳужумчилар томонидан маҳв этилган.
Ўшанда, ҳакерлар бу қўғирчоқни сотиб олган 5 миллион киши ҳақидаги тўлиқ маълумотга эга бўлганди. Улар орасида 200 минг нафар болалар ҳам бор.
Юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда экспертлар фарзандига ақлли қўғирчоқларни сотиб олиб берган ёки харид қилиш арафасида турган ота-оналарни эҳтиёткорликка чақирмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди