13:42 / 21.02.2017
7 392

Россия сиёсатида катта йўқотиш

Россия сиёсатида катта йўқотиш

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин 20 февраль куни Нью-Йоркда вафот этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизматига таяниб Qalampir нашри хабар берди.

Виталий Чуркин 64 ёшда ҳаётдан кўз юмди. У 65 ёшни қарши олишига 1 кун қолганида оламдан кўз юмди, яъни бугун, 21 февраль куни Виталий Чуркин 65 ёшга тўлган бўлар эди.

“Россия Ташқи ишлар вазирлиги чуқур қайғу билан шуни хабар қиладики, 20 февраль куни Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин 65 ёшга тўлишидан бир кун аввал тўсатдан Нью-Йоркда вафот этди. Виталий Иванович Чуркиннинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз”, дейилган вазирлик хабарида.

Виталий Чуркиннинг вафот этганлиги тўғрисидаги хабар тезда ОАВ орқали тарқалиб кетди. Россия матбуотида унинг сиёсий қарашлари, ўз Ватани учун хизмат қилганлиги, унинг ўлими мамлакат дипломатияси учун оғир жудолик бўлганлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия сиёсатида катта йўқотиш