date

Ёлғизлар учун “Ўлдингми?” иловаси тез оммалашди

Ёлғизлар учун “Ўлдингми?” иловаси тез оммалашди

Хитойда номи ҳам, ғояси ҳам диққат тортган янги мобил дастур тез оммалашди. BBC ёзишича, хитой тилида 死了么 — “Си Ле Ме?”, яъни “Ўлдингми?” деб аталувчи илова асосан ёлғиз яшовчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Механизми оддий: фойдаланувчи ҳар икки кунда бир марта яшил тугмани босиб, тирик эканини тасдиқлайди. Агар белгиланган вақтда бу амал бажарилмаса, дастур фавқулодда алоқа учун кўрсатилган шахсга хабар бериб, нимадир бўлиши мумкинлигини огоҳлантиради. Илова ўтган йил майда ишга тушган бўлса-да, сўнгги ҳафталарда фаол юклаб олина бошлади ва Silema энг кўп юклаб олинадиган пулли дастурлардан бирига айланди.

Global Times маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб Хитойда ёлғиз яшовчилар 200 миллионга етиши мумкин. Шу аудитория — оиласидан узоқдаги офис ходимлари, талабалар ёки онгли равишда ёлғиз ҳаётни танлаганлар — дастурнинг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади.

Бироқ ном танқидга ҳам учраяпти: “Ўлдингми?” ибораси салбий кайфият уйғотиши мумкинлиги айтилмоқда. Moonscape Technologies компанияси бу фикрларни инобатга олиб, номни ўзгартириш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди. Халқаро бозорда эса илова Demumu номи билан чиқарилган ва айрим давлатларда энг машҳур пулли дастурлар қаторига кирган. Ҳозир дастур пулли: энг арзон версияси 8 юан (тахминан 1,15 доллар).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ёлғизлар учун “Ўлдингми?” иловаси тез оммалашди