Гибралтарда ушлаб турилган, россиялик миллиардер Андрей Мельниченконинг мегаяхтаси унга қайтариладиган бўлди. Бу ҳақда Forbes нашрига асосланиб Ку.уз маълум қилди.
"Бу ёқимсиз ҳолат якунланди. Елканли яхта "А" эгасининг лойиҳавий жамоасига қайтарилди ва яқин орада Гибралтарни тарк этади", деди вакил.
Яқиндагина сувга туширилган 8 палубали Sailing Yacht A яхтаси Мельниченко учун Германиянинг Nobiskrug верфида қурилган. Айнан верфнинг даъвоси бўйича кема ушланган. Верфнинг таъкидлашича, у яхта эгаси Valla Yachts Limited’дан қилинган ишлар учун охирги 9,8 млн евролик тўловни олмаган.
Миллиардер вакилининг бу ҳолатга изоҳ беришича, бундай катта кўламдаги лойиҳаларда "баъзида ҳал қилинмаган масалалар қолади. Компания 27 январгача талаб қилган 9 млн евролик сумма яхта эгаси ва верф ўртасида давом этаётган баҳснинг бир қисми бўлган".
Nobiskrug талаб қилган умумий сумма 15,3 млн еврони ташкил қилади, бунда асосий қарздан ташқари бошқа моддалар бўйича 2,6 ва 2,9 млн евролик қўшимча қарз ҳам бор. Кема Гибралтарга ёнилғи қуйиш учун борган.
Яхта 8 палубадан иборат бўлиб, унинг мачталари баландлиги 100 метрдан кўпроқ. Кема дизель ва электр двигателлар ҳисобига, елканни ишлатмасдан соатига 20 узел (37 км) билан ҳаракатлана олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди