12:01 / 22.02.2017
6 389

Хитойлик собиқ амалдор порахўрлиги учун 15 йилга қамалди

Хитойлик собиқ амалдор порахўрлиги учун 15 йилга қамалди

Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор тумани ер захиралари бошқармаси интизом назорати гуруҳи бошлиғи Ло Вэйго 15 млн юан (2,18 млн доллар) пора олгани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда "Sina портали"га асосланиб "Кун.уз" ёзмоқда.

"Фачжи ваньбао" газетаси маълумотларига кўра, собиқ амалдор ўз хизмат мавқеини 2005 йилдан 2011 йилгача суистеъмол қилиб келган. Суд қарорига кўра, унинг 2 млн юанлик мол-мулки мусодара қилинади ҳамда унинг ўзи 100 минг юан жарима тўлайди.

Хитойда Си Цзиньпин 2012 йил ноябрда ҳокимият тепасига келгандан бери коррупцияга қарши катта кўламли кампания олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик собиқ амалдор порахўрлиги учун 15 йилга қамалди