22:06 / 22.02.2017
8 207

Путин Сталин қилган хатони такрорлаши мумкинми?

Путин Сталин қилган хатони такрорлаши мумкинми?

“Тарих мамлакатларнинг ривожланиш ва таназзулини ўрганатурғон илмдир”, деган эди Абдурауф Фитрат. Биз ҳам бугунги кун воқеаларига баҳо бериш учун мозийга сайёҳат қиламиз.

Тарих саҳифаларида кам тилга олинадиган махфий келишувлардан бири бу СССР ва Фашистлар Германиясининг Польшани ўзаро бўлиб олиш тўғрисидаги шартномаси эди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

1939 йил 23 августда имзоланган Риббентроп-Молотов пакти дўстона алоқаларни ўрнатилганига, ҳамкорлик ва махфий равишда янги дунё тартиботига ишора қилар эди.

Пакт бандларига кўра, Совет ҳукумати фашистларга, аввал Буюк Британия, сўнг ўзига қарши ишлаган, нефтни етказиб берди. Тарихда, Гитлернинг Польшага ҳужуми Британия ва Франциянинг Иккинчи Жаҳон урушини бошлашига баҳона бўлган эди.

Таҳлилчи Лангфан ўтмиш яна қайтарилиши мумкин дейди:

“Владимир Путин Совет ҳукумати раҳбари Сталин қилган хатони такрорлаш арафасида. У Эрон етакчиси Ҳасан Руҳоний билан Сурия масаласини ҳал қилмоқда, уран бойликларини форсларга етказиб беришга келишди”.

Гитлер ҳужуми натижасида тўрт миллион аскарини қурбон қилган Сталин, унга нефть ва Полшани таклиф қилган эди. Путин ҳам Эронга, ошкора бўлмаса-да, Сурия ва уран бойлигини ваъда қилмоқда. Иккисининг ҳамкорликдаги Сурия мухолифатига қарши кураши, Гитлер ва Сталиннинг Польшага ҳужумига қиёс бўлмоқда. Фақат форслар, Суриядаги инқироз давомида назоратига ўтган ҳудудлар билан чекланмай, Россия тасарруфидаги ерларга кўз олайтириши мумкин.

Бу мотивларнинг содир бўлишидан АҚШ ҳам манфаатдор бўлади, албатта. Араб диёрининг қалбини эгаллаган Эрон, бу ҳолатда нафақат дунё нефть захираларининг ярмига, балки кучли ядровий қуролларга ҳам эгалик қилиши мумкин.

Назарий жиҳатдан, бу гипотезалар юз бермаслиги керак. Аммо, АҚШ ички сиёсатидаги тартибсизликлар, Хитойнинг тушуниб бўлмас иқтисодий экпанциясига қараб, бу содир бўлиши ҳам тайин масала, деб баҳоласак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Сталин қилган хатони такрорлаши мумкинми?