date
views 7 454

Путин Суриядаги операцияга алоқадор бўлган бир қатор генералларнинг унвонини оширди

Путин Суриядаги операцияга алоқадор бўлган бир қатор генералларнинг унвонини оширди

Россия президенти Владимир Путин ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги операциясига алоқадор бўлган ёки Сурия бўйича музокараларда иштирок этган бир қатор армия генералларига янги унвонлар берди, деб ёзади Кун нашри.

Путин фармонига кўра, Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской генерал-полковник унвонини олди. Худди шу унвон Россия мудофаасини бошқариш миллий маркази бошлиғи Михаил Мизинцевга берилди.

Бундан ташқари, узоқ авиация қўмондони Сергей Кобилаш ва Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи ўринбосари Станислав Гаджимагомедов янги унвонлар олдилар. Остонада Сурия мухолифати билан музокараларда Россия мудофаа вазирлиги делегациясига бошчилик қилган Гаджимагомедов генерал-лейтенант унвонини олди. Янги унвонлар олган генераллар рўйхатида умумий ҳисобда 17 та фамилия бор.

Суриядаги операциянинг натижаларидан бири 3119 террорчи, жумладан 29 нафар дала қўмондонининг йўқ қилиниши бўлди. Россия ҳарбий-коинот кучлари Суриядаги операция бошидан 1760 та жанговар парвоз амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Суриядаги операцияга алоқадор бўлган бир қатор генералларнинг унвонини оширди
-->