23 февралдан россияликлар Арманистонга ички паспортлари билан киришлари мумкин бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги келишувларга асосан юз берди, деб ёзади Кун нашри.
«Шуни катта мамнуният билан айтишим мумкинки, эртадан бошлаб визасиз сафарлар тартиби бўйича келишувларга киритилган ўзгаришлар амал қила бошлайди. Унга кўра, Россия фуқаролари Арманистонга ички паспортлари билан боришлари мумкин бўлади», - дея Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг арманистонлик ҳамкасби Эдвард Налбандян билан 2017 йилнинг 22 февраль кунги музокаралари якуни бўйича баёнотидан иқтибос келтиради РИА «Новости».
Аввалроқ Россия ва Арманистон мамлакатлар ўртасида ички паспортлар билан сафар қилиш ҳақида келишиб олганликлари хабар қилинганди. Буни Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди