date
views 5 740

Лаҳорда портлаш рўй берди

Лаҳорда портлаш рўй берди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида пайшанба куни портлаш рўй берди, олти киши ҳалок бўлди, 15 нафардан ортиқ инсон жароҳатланди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Тахминий маълумотларга кўра, портлаш эрталабки вақтларда тижорий бинолардан бирида юз берган, у қисман зарар кўрди. Хабар қилинишича, портлаш шу қадар кучли бўлганки, яқин орадаги уйлар деразалари ҳам синиб кетган.

Полиция портлаш сабабларини ўрганишга киришди. Қутқарув хизмати вакилларининг хабар беришича, генератор портлаб кетган.

Шу билан бир қаторда, теракт содир этилган ҳам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лаҳорда портлаш рўй берди