date

НАТО: Европа АҚШни ҳимоя қилишга тайёр

НАТО: Европа АҚШни ҳимоя қилишга тайёр

NATO Бош котиби Марк Рютте Европа давлатлари Қўшма Штатларни ҳимоя қилишга тўлиқ тайёр эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, агар АҚШга ҳужум қилинса, альянсга аъзо барча давлатлар иттифоқчилик мажбуриятига содиқ қолади.

Марк Рютте бу фикрларни АҚШ президенти Доналд Трамп билан Давосда ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасидаги учрашув чоғида билдирди. У Трампнинг “АҚШ ҳужумга учраган тақдирда иттифоқчилар ёрдамга келадими?” деган шубҳаларига жавоб қайтарди.

“Сиз НАТО давлатлари Қўшма Штатларга ёрдам бериш-бермаслиги борасида шубҳа билдирган эдингиз. Мен ишонч билан айта оламан — улар ёрдамга келади. Бунга Афғонистондаги мисол яққол далил. Ўшанда америкалик ҳар икки ҳалок бўлган ҳарбийга НАТОнинг бошқа давлатидан бир аскар тўғри келган”, — деди альянс бош котиби.

Шунингдек, Рютте Доналд Трамп президентлиги даврида NATO ҳар қачонгидан ҳам кучайганини, иттифоқ доирасидаги ҳамкорлик ва ҳарбий салоҳият янада ошганини алоҳида таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » НАТО: Европа АҚШни ҳимоя қилишга тайёр