Япониянинг Тиба префектурасидаги Фуццу ҳайвонот боғида 57 та қор макакаси уларда бегона ген топилгани учун инъекция орқали ухлатиш йўли билан ўлдирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Ҳайвонот боғи вакилларининг сўзларига кўра, маймунларнинг ДНК таҳлилини ўрганиш вақтида қор макакалари Японияда тақиқланган резус макакалар билан жуфтлангани маълум бўлди.
Маҳаллий мансабдорлар ва Япония атроф-муҳит вазирлиги тизимига кирувчи бегона турга мансуб ҳайвонлар бошқармаси ходимининг таъкидлашича, ушбу маймунларнинг ўлдирилиши қор макакаларининг табиий муҳитда яшашини сақлаб қолишга хизмат қилади. Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF)нинг Япониядаги бўлими вакили Дзукнити Мима ҳам ҳудди шундай фикрда экани таъкидланмоқда.
Қайд этиш керакки, қўшни буддавийлик ибодатхонасида ўлдирилган маймунлар руҳи хотирланди.
Кўпроқ қор макакаси номи билан машҳур япон макакаси мамлакат оролларида яшайди ва кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб этади. Мамлакатда бегона турга мансуб ҳайвонларни олиб кириш, жуфтлатиш ва боқиш қонун билан таъқиб қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди