Сиз кўриб турган қўрқинчли суратлар бундан бир неча йил аввал, аниқроғи, 2013 йилнинг 6 июль куни олинган. Бир сўз билан айтанда, болакайни шу куйга онаси солган, деб ёзади “Qalampir” сайти.
“Lifebuzz” нашри томонидан ёритилган воқеа қуйидагича кечган...
Гап шундаки, 8 ойлик Сяо Баони онаси кўкрак сути билан эмизаётганди. Одатда сут тишлари чиқа бошлаган болалар, овқатланиш вақтида она кўкрагини беҳос тишлаб олади. Айни вазиятда ҳам шундай бўлди. Бироқ, болакайнинг бошини силаб, унга бундай қилмаслик кераклигини тушунтириш ўрнига, она уни ирғитиб юборди. Камига эса қўлига пичоқ олиб, боланинг дуч келган жойига пичоқ ура бошлади. Сўнг уни ҳовлига олиб чиқиб ташлади.
Орадан кўп ўтмай, Сяонинг амакиси ҳовлида базўр йиғлаётан жиянини кўриб қолади ва зудлик билан шифохонага олиб боради.
Боланинг ҳолатидан даҳшатга тушан жарроҳлар, унинг аҳволини бир маромга келтиришга ҳаракат қилишади.
Шифокорлар ҳаётининг эндигина саккизинчи ойини яшаётан болакай баданига 90 марта пичоқ урилганини маълум қилишди. Умумий ҳисобда, пичоқ изларини тикиш чоғида Сяонинг кичик вужудига 120 та чок тушди.
Кўрсатилган тез тиббий ёрдам сабаб, Сяо Баонинг ҳаёти сақлаб қолинди. Тиббиёт ходимлари гўдак терисидаги чок излари тезда битиб кетишини, аксариятининг изи эса тери тортишиши ҳисобига билинмай ҳам кетишини айтишган.
Айни воқеадан кейин оиланинг қўшнилари ҳукуматдан болани онасидан узоқроқ ушлашни талаб қилиб, кичик намойишга чиқишди.
Сяо аввалига Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинциясида истиқомат қиладиган амакиларининг уйига жойлаштирилди.
Ваҳший она эса руҳий хасталикларга қарши текширувдан ўтказилди. Қизиғи шундаки, унда ҳеч қандай руҳий хасталик аниқланмади. Шу тарзда хукумат болани онасига қайтарди...
Ҳукумат вакиллари аёл бу ҳаракатни туғруқдан кейинги депрессия ҳолати сабабли амалга оширган бўлиши мумкинлиги билан изоҳлашди.
Мутахассисларнинг фикрича, Сяо Баонинг суратдаги ҳолатига кўра, онасининг олдида экан у умрининг яна бир неча йилини катта хавф остида ўтказишига тўғри келади.
Балки у онасини худди бошқа болалар каби яхши кўрар, бироқ йиллар ўтиб, 8 ойлик вақтида онаси томонидан 90 марта пичоқланганини билса, бу муҳаббат нафратга айланиши муқаррар.
Эскпертлар Хитойдаги руҳий хасталикка чалинган беморларнинг 91 фоизи керакли даво муолажаларини олмаслиги, бу эса мамлакатдаги саломатлик борасидаги вазиятни қийинлашишига, кўплаб норасида гўдакларнинг ўз ота-онаси томонидан ваҳшийларча ўлдирилишига сабаб бўлаётганини кўп бор таъкидлашади. Бироқ ҳукумат томонидан бунга қарши ҳеч қандай чора кўрилмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди