
Глобал исиш Арктика ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида жиддий салбий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Калифорния университети олимлари маълумотига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
«Бугуннинг иқтисоди» порталида хабар қилинишича, олимларнинг кўпйиллик кузатувлари шуни кўрсатдики, баҳорда муз қатлами юпқалашиши бир қатор ўсимликларни барвақт уйғонишига олиб келади, бу эса бундай ўсимликлар билан озиқланувчи жонзотлар ҳаётига таъсир кўрсатади.
Шунингдек, биологик вақтдаги бундай ўзгариш кейин тўғрилаб бўлмайдиган бошқа оқибатларга олиб келади.
Бундан олдинроқ океанларни тадқиқ қилиш маркази (GEOMAR) дунё океанида кислород ҳажми кейинги 50 йил ичида 2 фоизга камайганини қайд этишгани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар