
Италиянинг Сицилия оролида Этна вулқони отилиши бошланди. Бу ҳақда The Local'га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Италия геофизика ва вулқоншунослик миллий институти маълумотига кўра, отилиш айни дамда кишиларга хавф туғдирмайди. Катания аэропорти одатий тартибда ишламоқда.
Этна вулқонининг отилиши сўнгги бор 2016 йилнинг майида юз берганди. Ўшанда вулқон бир неча соат давомида ёнбағирнинг шимолий томонидан кулни 3,5 километрлик баландликка отган. Отилиш лаванинг катта ҳажмдаги чиқариб ташланиши билан бирга кечган.
Маълумот учун, Этна вулқони Европадаги энг баланд бўлиб, уни отилиши доимий равишда юз беради. Этнанинг баландлиги 3,2 минг метрдан кўпроқни ташкил этади ҳамда отилишдан сўнг ўзгариб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар