23:33 / 01.03.2017
9 799

Хитой уйғурларга қарши курашда ёрдам сўради

Хитой уйғурларга қарши курашда ёрдам сўради

Хитой жаҳон ҳамжамиятидан уйғур мутаассибларига қарши курашда ёрдам сўради. Хитой ТИВ раҳбари 1 март куни шундай баёнот билан чиққан, деб хабар қилди Kun.uz.

«Биз Шарқий Туркистондаги қуролли отрядлар Хитой хавфсизлиги учун хавф туғдираётгани ҳақида илк марта гапирмаяпмиз. Биз туркистонлик айирмачиларга қарши курашда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишни истаймиз», — деган ТИВ вакили Гэн Шуан.

ИШИД томонидан уйғур жангарилари қай ҳарбий тариқа тайёргарлик кўраётгани тасвирланган видеони намойиш этгач, Хитой ҳукумати янги аксилтеррор чораларни эълон қилди. ИШИДнинг Ироқдаги бўлими бир ярим соатлик видео тайёрлаган, унда уйғур жангариларининг ҳарбий машғулотлари тасвирланган, шунингдек, Шинжон-Уйғур мухтор ҳудуди манзаралари келтирилганди.

Расмий Пекин Сурия ва Ироққа ИШИД сафида жанг қилиш учун кетган уйғурларнинг Хитойга қайтишидан хавфсирамоқда. Ўтган вақтлар ичида Хитойнинг ғарбида уйғурлар ва ханлар ўртасидаги низолар туфайли минглаб кишилар ҳалок бўлган. Ҳукумат бу тўқнашувлар учун ИШИДни айблаган.

Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида мустақил Шарқий Туркистон давлатини тузишни режалаштирган радикал кучлар ҳаракатланади. 1990 йилдан буён Пекин бу кучларга қарши кураш олиб боради, бу зиддият туфайли бир неча юз киши ҳалок бўлган.

Уйғурларнинг кўпчилик қисми ҳукуматнинг зуғумларидан шикоят қилиб келади. Хитойда уйғурлар армия хизматига чақирилмайди ва полицияда ишлашига имкон берилмайди. Уйғурлар Шинжон-Уйғур мухтор ҳудуди аҳолисининг 72 фоизини ташкил қилади, бу ҳудудда ханлар улуши 26 фоизга яқинни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой уйғурларга қарши курашда ёрдам сўради