
Россия ҲКК самолётлари 28 февраль оқшомида Сурияда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган араб бўлинмалари позицияларига зарба берган. Бу ҳақда АҚШнинг Ироқдаги қўмондонлиги раҳбарига асосланиб Reuters агентлиги хабар берди, деб ёзади Kun.uz.
Унинг айтишича, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар бор.
Унинг сўзларига кўра, руслар Ал-Боб яқинида жойлашган жангчилар устига авиазарба йўллаган.
Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Ўтган ой бошида ҳам Россия авиацияси хатолик туфайли Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бораётган ҳарбийларга ҳужум қилганди. 9 февраль куни эса Россия самолётлари Ал-Бобда хатолик туфайли берган зарбалар оқибатида Туркия армиясининг 3 нафар ҳарбийси ҳалок бўлиб, 11 нафари жароҳатланганди.
Бундан аввалроқ Туркия ҳарбийлари Сурияда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар