Россиянинг Кемерово шаҳрида яшовчи 39 ёшли тадбиркор уйининг гаражида отиб ўлдирилди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Тергов бошқармасидан олинган маълумотга кўра, воқеа кеча кечқурун Кемерово шаҳрининг Завод туманида рўй берган. Бизнесмен машинасини гаражга қўяётганда тревога тугмачасини босган. Зудлик билан етиб келган Росгвардия наряди ходимлари гараждан боши ва бўйнидан ўқ еган бизнесменнинг жасадини топишган.
Дастлабки маълумотга кўра, у Макаров тўппончасидан отиб ўлдирилган. Ўлдирилган тадбиркор вилоят марказида электр товарларини сотиш билан шуғулланган. Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди