12:12 / 02.03.2017
6 499

Тумшуғи қийшиқ ит ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди

Тумшуғи қийшиқ ит ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди

Американинг Орегон штатидаги ҳайвонлар сақланадиган жойда яшовчи, эгасиз, Пикассо лақабли ит ижтимоий тармоқларнинг юлдузига айланди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Ғайриоддий итга бағишланган пост Dogsofinstagram`нинг Instagram-аккаунтига жойлаштирилди. Профиль маъмурияти ўз фойдаланувчиларидан итни боқиб олишни илтимос қилди. Эгасиз Пикассо заҳарлаб ўлдирилмоқчи бўлганда ҳайвонларни сақлаш жойи ходимлари томонидан қутқариб қолинган. “Пикассонинг ташқи қиёфаси кулгили кўринса-да, у ўзини бардам ва бахтли ҳис қилади”, дейишди уни парвариш қилаётган ходимлар.

Пикассога бағишланган пост уч кунда 112 минг лайк тўплади ва фойдаланувчилар 3,5 мингдан ортиқ изоҳ қолдиришди. У барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди.

Luvable Dog Rescue ходимининг айтишича, ҳозирда Пикассо ветеринарларнинг жарроҳлик операциясини ўтказиш хулосасини кутмоқда. У ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришгандан кейин уни боқиб олиш истагида бўлган жуда кўплаб одамлар мурожаат қилган. Аммо Пикассо жарроҳлик операциясидан кейингина боқиб олиш учун берилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тумшуғи қийшиқ ит ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди