12:16 / 02.03.2017
16 020

Хитойлик аёл ўғил туққандан кейин 6 кун ўтгач, эгизак қизларни дунёга келтирди

Хитойлик аёл ўғил туққандан кейин 6 кун ўтгач, эгизак қизларни дунёга келтирди

Хитойнинг Хэбэй вилояти Ичан шаҳрида яшовчи аёл ўғил туққандан кейин олти кун ўтгач, эгизак қизларни дунёга келтирди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Аёл 2012 йилда турмуш қурганига қарамай, фарзанди бўлмаган, 2016 йилнинг август ойида Ухань шаҳридаги касалхоналардан бирида даволаниб, учта болага ҳомиладор бўлди.

У 21 февраль куни вазни 1,44 килограмм бўлган ўғил фарзандли бўлди ва шу билан тўлғоғи тўхтади. Аёлнинг даволовчи акушери ҳомиладорликни давом эттириш керак, деган қарорга келди. Аёл ўтган душанба, 27 февраль куни эгизак қизалоқларни дунёга келтирди.

“Бефарзанд юрган пайтларим жуда ҳам бола кўришни орзу қилгандим. Мана энди 3 нафар фарзандим бор, баъзида уларни юпата олмай, шошиб қоляпман”, деди аёл.

Айни пайтда чақалоқлар туғруқхонанинг жонлантириш бўлимида сақланмоқда. Аёлни даволаган акушернинг айтишича, бундай ҳодисага у 20 йиллик иш тажрибаси давомида илк маротаба дуч келган. Унинг айтишича, аёлнинг ўғил фарзанди алоҳида парда, эгизак қизлар эса битта парда ичида бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик аёл ўғил туққандан кейин 6 кун ўтгач, эгизак қизларни дунёга келтирди